Тер Штеген «Сельта»га қарши ўйиндаги қўпол хатоси учун ўзини «жазолади»

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген Германия терма жамоасига саралаш босқичи ўйинлари учун таркибга чақирилмади. 

У Испания чемпионатида ўтган турда «Сельта»га қарши ўйинда йўл қўйган қўпол хатоси учун ўзини жазолашга қарор қилган.

Ушбу дарвозабон дам олиш кунларини«Барселона»нинг захира ўйинчилари билан машғулотлар ўтказиш учун сарфлади. У машғулотларда бошқа майдон футболчилари каби иштирок этган.