Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Франция пойтахтида ўтган кўргазмада намойиш этилди. Кўргазмага ташриф бурган меҳмонлар ва қатнашчилар Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари бўлмиш меҳмонхона ва транспорт инфратузилмалари билан яқиндан танишишди.

Кўргазмада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам иштирок этди. Бу ерга ташриф буюрганлар миллий авиакомпаниянинг кенг имкониятлари ҳақида таништирилди. Уларга янги парвозлар, йўналишлар, авиапарклар модернезацияси, шунингдек, Миллий авиакомпания ўз йўловчиларига тақдим этаётган технологик янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК узоқ йиллардан бери франциялик сайёҳларга хизмат кўрсатиб келади. Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши 1998 йилда йўлга қўйилган эди. Шунингдек, франциялик сайёҳлар учун Урганчга тўғридан тўғри парвоз йўлга қўйилган.