Жанубий Кореяга ёпирилган “Чаба” тўфони қурбонлари беш кишига етди, яна беш киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик вазирлиги хабар берган.

Йўқолган беш киши Ульсан, Пусан ва Чеджу ороли сингари соҳилбўйи шаҳарларида қайд этилган, деб маълум қилмоқда “Ренхап” агентлиги.

Тайфун ҳаракатда бўлган туманлардаги 229 та турар-жой биноси электр энергиясисиз қолган, аммо айни дамда улардан айримларида бу муаммо бартараф этилгани қайд этилмоқда.