6 октябрь туни ва 7 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

"Мэттью" бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 280 нафардан ошди

Гаитининг жанубий департаментига ёпирилган "Мэттью" бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 283 нафарга етди.

>>> Батафсил.

АҚШ янги атом бомбаларни синовдан ўтказди

АҚШлик ҳарбийлар B61 сериясидаги иккита янги атом бомбани синовдан муваффақиятли ўтказишди.

>>> Батафсил.

Нигердаги қочқинлар лагерига қилинган ҳужум оқибатида 22 ҳарбий ҳалок бўлди

Нигердаги Малидан келган қочқинлар учун барпо қилинган лагерга номаълум кимсаларнинг ҳужум қилиши оқибатида 22 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

>>> Батафсил.

Россия тарихида энг ёш губернатор тайинланди

Россия президенти Владимир Путин 30 яшар Антон Алихановни Калининград вилояти раҳбарлигига сайлаш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. Буйруқ расмий интернет-порталда эълон қилинган.

>>> Батафсил.

ОАВ: Ироқда Туркиянинг қирувчи самолёти уриб туширилди

Туркияга қарашли F-16 қирувчи самолёти Ироқ Курдистонида фалокатга учради. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт Ироқнинг шимоли-шарқида Эрон билан чегарада топшириқ бажараётган бўлган.

>>> Батафсил.

ОПЕК нефть қазиб олиш ҳажми янада камайтирилиши мумкинлигини айтди

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) яқиндаги келишувга нисбатан нефть қазиб олиш ҳажмини яна бир фоизга камайтириш бўйича келишувга келишлари мумкин.

>>> Батафсил.

Sharp энг тиниқ экранни тақдим этди

CEATEC 2016 кўргазмасида Sharp компанияси виртуал дубулға учун 1008 пиксел зичлигига эга бўлган дисплейни тақдим этди.

>>> Батафсил.

Италия Де Россининг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

2018 йилги жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи доирасида 2-турда G гуруҳи вакиллари - Италия ва Испания Туринда учрашди.

>>> Батафсил.

Ушу бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи олтин медаль қўлга киритилди

25 сентябрдан 3 октябргача Болгариянинг Бургас шаҳрида ўсмирлар ўртасида ушу бўйича 6-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.