Япония императорининг тахтдан воз кечиш имкони қонун доирасида кўриб чиқилади

Жаҳон 07 Октябрь 2016 3683

Япония вазирлар маҳкамаси мамлакат парламентининг жорий қонунчиликка ўзгаришлар киритмасдан император Акихитонинг тахтдан воз кечиш имкони ҳақидаги сўровномасига  ёзма жавобини тасдиқлади. Бу ҳақида 7 октябрь, жума куни Киодо агентлиги хабар берди

Мамлакат ҳукумати Акихитога император оиласи ҳақидаги қонунга истисно сифатида тахтни тарк этиш имконини берувчи махсус қонун лойиҳасини таклиф қилишга қарор қилди. Унда императорнинг тахтдан воз кечиши кўзда тутилмаган, лекин Акихитога унинг илтимосига кўра, қонунга ўзгаришлар киритмай буни амалга ошириш имкони берилади. 

Япония ҳукуматининг махсус комиссияси 17 октябрь куни бу борада ўзининг биринчи мажлисини ўтказади ва турли фикрларни ўрганиб чиқади. Унда Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бир қаторда 6 нафар эксперт иштирок этади. 

Жорий йилнинг августида 82 ёшли Акихито мамлакат аҳолисига кутилмаган мурожаат билан чиқиб, тахтдан воз кечишга тайёрлигини билдирди. 

Манбага кўра, Комиссия бу борада ҳисобот тайёрлайди, шундан сўнг Япония парламентининг икки палата раҳбарлари ҳукмрон партия ва мухолифат вакилларини эшитиб, қонунчилик жараёнларига киришади. 

Комиссияга Япония Иқтисодий ташкилоти федерациясининг (Кэйданрэн) раиси Такаси Имаи бошчилик қилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар