Бир аёл қиссаси: “Эримнинг мияси ўлган эди, тани чалажон эди, биз эса дуо қилардик...”

Lifestyle 07 Октябрь 2016 48623

Бир аёл 1415 (ҳижрий) йил эрида содир бўлган қиссани ҳикоя қилади: Эрим ёш, ҳаётга қизиқиши кучли, ҳаракатчан ҳамда ниҳоятда келишган, чиройли йигит эди. Диндор ва чиройли хулқ эгаси бўлиб, ота-онасига кўп яхшилик қилгувчи инсонлардан эди. Ҳижрий 1390 йил турмуш қурдик. У билан бирга бошқа Саудиядаги оилалар сингари отасининг уйида яшар эдик. Ота-онасига қилган яхшилигини кўриб ҳайратга тушардим. Аллоҳга мен учун ушбу эрни насиб қилгани учун ҳамд айтардим. Турмушимизга бир йил ўтиб қиз фарзандлик бўлдик. Кейинроқ эримнинг иши мамлакат шарқидаги минтақага кўчди. У бир ҳафта ишига кетиб, ўша ерда қолар ва келиб уйимизда бир ҳафта бўларди. Уч йил мана шундай ўтган, қизим тўрт ёшга кирган эди. 1395 йил рамазон ойининг 9-куни, уйимизга қайтаётиб Риёзда машинаси ағдарилиб кетиб автоҳалокатга учради.

Шу сабаб касалхонага ётқизилди. У кома ҳолатига тушди. Даволаётган мутахассис дўхтирлар эримнинг мия фаолияти умуман тўхтаганини ва 95 фоиз мия ҳужайралари талофатга учраганини билдиришди. Бу воқеа бизга жуда аламли бўлди. Хусусан, унинг ёши ўтган ота-онасига қаттиқ таъсир қилди. Отасини қаттиқ яхши кўрадиган Асмо қизимизнинг саволлари ичимни тирнарди. Дадаси унга яхши кўрадиган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилганди. Биз ҳар куни навбатма-навбат эримнинг ҳолини билгани бориб турардик. Лекин унинг ҳолати ўзгармас эди. Беш йил ўтганда, баъзи одамлар менга қозиликка бориб, эримнинг мияси ўлганлиги ва у тирилишлигига умид йўқлигини айтиб қозидан талоқ олишлигимни маслаҳат берди. Баъзи шайхлар эр кишининг мияси ўлганлиги аниқ бўлган тарзда аёл киши талоқ олиши мумкин, деб фатво берди. Бироқ мен бундан қатъийян бош тортиб, модомики эримнинг жасади ер устида экан талоқ олмаслигимни айтдим. Ёки бошқа ўликлар сингари дафн қилинсин ёки Аллоҳ бир ишга бошлагунча уни мендан айирмасинлар дедим. Энди асосий аҳамиятимни қизчамга қаратдим. Қизимни Қуръон ёдлатиш мадрасасига олиб кирдим. У ўн ёшга тўлмасдан Қуръонни тўлиқ ёд олди.

Кейинчалик қизимга отасига нима бўлганини айтдим. У доим отасини ёдга олар, гоҳида йиғлар, гоҳида ичига ютар эди. Қизим динга аҳамиятли қиз бўлганди. Ҳамма фарз намозлирини ўз вақтида ўқирди, етти ёшга кирмасдан туриб кечанинг охирида туриб ибодат қиларди. Раҳматли бувиси ва боболари билан биргаликда менга уни чиройли тарбия қилишни муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Қизим мен билан бирга вақти-вақти билан дадасини кўргани борар, баъзида эса салом йўллар, шунингдек, дадасининг номидан садақалар қилар эди. 

1410 йил кунларидан бирида қизим менга караб: "Эй онажон, мени дадамнинг олдида қўйиб кетинг, бу кеча дадамнинг ёнида ётиб қолай", – деди. Бир оз иккиланиб турдим-да, кейин рози бўлдим. Қизим сўзлайди: “Дадамни ёнига ўтириб Бақара сурасини ўқий бошладим. Уни ўқиб битирдим. Кейин мудроқ босганди, ухлаб қолдим. Турсам, гўё юзимни табассум қоплагандай, қалбим эса ором олгандай бўлди. Шунинг учун ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим ва Аллоҳ қодир қилгунча намоз ўқидим. Сўнг намозгоҳимда иккинчи марта мудроқ босди. Лекин худди бир киши менга: - Тур, қандай қилиб Раҳмон Зот уйғоқ бўлса, сен ухлайсан?! Аллоҳ бирон бандасини қуруқ қайтармайдиган бу ижобат соатида қандай ухлайсан, дегандай бўлди. Худди бир йўқотган нарсамни эслагандай бўлиб турдим. Қўлимни кўтардим, дадамга қарадим, кўз ёшларим тўлиб оқаётган эди... ва дуо қилдим: "Эй Роббим, Эй тириклик ва қайюмлик сифатига эга Зот! Эй Жаббор! Эй Буюк Зот! Эй ҳамма нарсадан олийликдаги Зот! Эй Раҳмон! Эй Раҳийм! Мана бу менинг дадам – Сенинг бандаларингдан биридир, унга мусибат етди, биз эса сабр қилдик ва Сенга хамдлар айтдик. Сен бизга қазо қилган ҳукмингга рози бўлдик". "Эй Аллоҳ, у Сенинг хоҳишинг ва раҳматинг остидадир!" "Эй Аллоҳ! Эй Айюбга дардидан шифо берган, Мусони онасига қайтарган, Юнусга балиқ қорнида нажот берган ва оловни Иброҳимга совуқ ва саломатлик қилган Зот! Дадамга тушган дарддан Ўзинг шифо бергин!" "Эй Аллоҳ, дадамни умид йўқ ҳолатда дейишди. Эй Аллоҳ, қудрат ва буюклик Ўзингдадир. Дадамга марҳамат айла, ундаги дардни Ўзинг кўтар!"

Кейин яна кўзларимни уйқу босиб, бомдоддан озгина олдин ухлаб қолдим. Шу он бирдан: "Эй қиз, сен кимсан, бу ерда нима қилаяпсан", – деган овоз келди. Овозни эшитиб у ёқ-бу ёққа алангладим, лекин ҳеч кимни кўрмасдим. Кейин иккинчи марта такрорланди. Қарасам, овоз эгаси дадам экан. Ўзимни тутиб тура олмасдан, хурсандлигимдан дадамни қучоқлаб олдим. Дадам эса, мени ўзидан узоқлаштириб, «астағфируллоҳ» деди ва: “Аллоҳдан қўрқ, сен менга ҳалол эмассан”, деди. “Мен қизингиз Асмоман”, дедим. Шунда дадам жим бўлиб қолди. Дўхтирларнинг олдига чиқиб буни айтдим. Улар дадамни кўриб ҳайратда қолдилар. Америкалик доктор синиқ араб тилида дудуқланиб: “Субҳаналлоҳ!”, дея олди холос. Бошқа бир мисрлик доктор: "Суякларга улар чириб кетгандан кейин жон киргизадиган Аллоҳ покдир!" маъносидаги оятга ўхшаш сўзни айтди. Дадам эса тушунтириб бермагунимизча нима бўлганини билмай турди. Кейин йиғлаб: "Аллоҳ Ўзи энг яхши сақлагувчидир ва у солиҳ кишиларни дўст тутади" деди. 

" Аллоҳга қасамки, авариядан олдин зуҳо намозини ўқишлик учун ният қилганимни эслайман, холос. Билмадим, уни ўқидимми, йўқми?!", деди. Аёли айтади: "Абу Асмо уйимизга аввал таниганимдек қайтиб келди. Ҳозир у 46 ёшга кириб қолди. Бир ўғил фарзанд кўрдик. Ҳозир икки ёшга қадам босяпти. Эримни менга 15 йил ўтиб қайтариб берган, унинг қизини саломат сақлаган ҳамда мени дунёдан унутилган ҳолатида ҳам эримга вафодор бўлишга ва ихлос қилишга муваффақ қилган Аллоҳ ниҳоятда Пок Зотдир. Шунинг учун дуони тарк қилманглар, чунки дуо қазони қайтаради. Ҳамда ким Аллоҳни назарида тутса Аллоҳ уни назарида тутади. Ота-оналаримизга яхшилик қилишни унутмайлик. Билайлик-ки, ишларни юргизиш ва уларни ўлчовлаб қўйиш Аллоҳнинггина қўлидадир. Бошқа ҳеч кимса буни қила олмайди". 

Бу қиссамни мен ибрат учун айтиб бердим. Шояд Аллоҳ уни дунё йўллари торайиб, мусибатлари катталашган, олдида ҳамма эшиклари беркилиб, нажот йўллари кесилиб қолган кишиларга фойдали қилса. Дуо билан осмон эшигин қоқинг ва ижобат қилинишликка аниқ ишонинг. Охирги сўзимиз Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд.
Охирги сўзимиз Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Умид узманг, фақат Аллоҳга дуо қилинг”.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар