БМТ Хавфсизлик кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришнинг БМТ бош котиблигига номзодини маъқуллади, дея эълон қилган Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.

"Хавфсизлик кенгаши БМТ Бош Ассамблеясига Антониу Гутерриш номзодини БМТ бош котиблигига тавсия қилади", - деган Чуркин журналистларга. 

БМТ ХКда бош котиб номзодлиги учун сўнгги овоз бериш жараёни ўтказилган бўлиб, унинг натижаси БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилади. 

Якуний қарорни соддалаштирилган тартибда овоз берувчи Бош Ассамблея қабул қилади. 

Умуман, бош котиблик лавозимига 10 нафар номзод: беш эркак ва беш нафар аёл киши ўзаро кураш олиб борди. Уларнинг етти нафари Шарқий Европа вакилларидир. 

Гутерриш эса, унинг БМТ бош котиблигига сайланиши - "хурсандчилик учун бир сабаб ва улкан шараф" эканини айтганди. 

67 ёшли Гутерриш 1995-2002 йилларда Португалия бош вазири бўлган. 2005-2015 йилларда БМТ қочоқлар масалалари бўйича Олий комиссари бўлган. 2016 йил апрелидан Португалия давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келади.