Ford Австралияни тарк этади

Технология 07 Октябрь 2016 3379

Американинг Ford автомобилсозлик компанияси Австралиядаги барча заводларини ёпди. Компания раҳбарияти ушбу қитъа давлатдаги 91 йиллик фаолиятидан сўнг, шу қарорга келган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилмоқда.

Ford томонидан Австралияда охирги ишлаб чиқарилган автомобиль Falcon XR6 седани бўлди. Бу автомобиль ишлаб чиқарувчининг музейидан жой олиши айтилмоқда. Умуман, концерн 1960 йилдан бери бу мамлакатда 3,5 млн дона атрофида Falcon моделларини ишлаб чиққан. Уларнинг озгина қисми экспорт қилинган. 

Таъкидланишича, Мельбурндаги сўнгги заводнинг ёпилиши 600 кишининг ишидан маҳрум айрилишига сабаб бўлди. Бироқ, Ford Австралияга импорт қилувчи ва аввал сотилган автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлари сотишни тўхтатмайди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар