Германиялик киши Польшада бобоси томонидан чизилган харитадаги хазинани топди

Жамият 07 Октябрь 2016 8606

Польшанинг жануби-ғарбидаги  Любомеж шаҳри бургомистри Веслав Жулковскийнинг журналистларга хабар қилишича, ҳамбурглик оила харитадаги хазинани топиш учун бу ерга ташриф буюрган. Тахмин қилинган қидирув жойи харитада кўрсатилган бўлиб, у 64 йил аввал қўлда чизилган.  

Хорижликлар маҳаллий хонадондан курак сўраб мурожаат қилишган. 

"Номаълум кимсалар ерни ковлашни бошлаганида, бизнинг қўшнилар дарҳол шовқин кўтариб, полицияни чақиришди. Ҳудуд тезда қуршаб олинди", дея Жулковскийнинг сўзларини келтирган TJournal.  

Германияликларнинг айтишича, уларнинг бобоси Любомежда яшаган ва бу ерга хазина кўмиб кетган. Бироқ ишни давом эттириш учун улар рухсат олишни кутишларига тўғри келди.

Ковлаш ишлари полиция назорати остида ўтказилди. Чет элликлар 1935 йилнинг кумуш тамакидони, тилла соат, узук, тумор ва тангалар беркитилган икки банкани топишга муваффақ бўлишди.  

Топилган хазина шаҳар ҳокимияти сейфига солиб қўйилди. Уларни экспертлар текшириб бўлгач, шаҳар музейга қўйилади. Сабаби, Польша қонунларига мувофиқ, мамлакат ҳудудида топилган барча хазиналар мамлакат ғазнасига тегишлидир.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар