Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичлари доирасида ўтказилган уй учрашувларида ҳали бирор марта ҳам "кураги ерга тегмаган" жамоа бўлиб келмоқда. 6 октябрда италияликлар 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Испания терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишди. 

Испания 55-дақиқада Витолонинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ  "скуадра адзурра" ўйиннинг сўнгида, яъни 82-дақиқада Даниэле Де Россининг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Бу учрашув Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари саралаш босқичлари доирасида ўтказган 50-уй учрашуви бўлди. Бу ўйинлардан 43 тасида италияликлар ғалаба қозонишган, 7 тасида дуранг натижа қайд қилишган.