Футбол бўйича Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло россияликларда ўтмишдаги коммунизм ва диктатура асоратлари сақланиб қолгани, бу тузум уларнинг ҳаётига ҳанузгача таъсир кўрсатиши ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзлари Onda Cero томонидан келтирилган.

«Русларни тушуниш қийин. Уларда коммунизм ва диктатура даври асоратлари сезилади, бу эса жуда ёмон. Улар ўта ёпиқ, бошқалар билан солиштирганда бу жуда сезилади», — деган Капелло.

70 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятига қайтмоқчи эмаслигини айтиб ўтган.

«Мен телевидениеда ўзимни яхшироқ ҳис қилмоқдаман, бу мураббий бўлишдан осон», — деган Капелло.

Капелло Россия терма жамоасига 2012 йилдан 2015 йилгача бошчилик қилганди.