Керри: Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини ҳарбий жиноят сифатида тергов қилиш керак

Жаҳон 07 Октябрь 2016 8714
Фото: Globallookpress.com

АҚШ давлат котиби Жон Керри Россиянинг Сурияда Башар Асад тузумини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатларини ҳарбий жиноят сифатида тергов қилиш керак, деб айтди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Керри Москва ва Дамашқни Ҳалабдаги тинч аҳолини қўрқитиш ва ҳарбий вазифаларни бажаришга тўсқин бўлган исталган кишини йўқ қилишга қаратилган стратегияни ўтказишда айблади.

Керри Вашингтонда франциялик ҳамкасби Жан-Марк Эро билан бирга берган матбуот-анжуманида мавжуд маълумотларга кўра, 6 октябрда Ҳалабдаги яна бир шифохона ҳаводан ҳужумга учраганини маълум қилди. Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.  

Керрининг айтишича, бундай зарбалар тасодиф билан ҳеч қандай умумийликка эга эмаслиги аён. Унинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар учун жавобгар бўлганларни жавобгарликка тортиш вақти келди. 

"Россия ва Башар Асад тузуми бутун дунёга нима учун улар шифохоналар ва тиббиёт марказлари, болалар ва аёлларга зарбалар беришни давом эттираётганлари ҳақида шунчаки тушунтиришдан каттароқ нарса беришлари лозим. Бу ҳаракатлар уларни ҳарбий жиноятлар сифатида тўлақонли тергов қилишни бошлашга ундайди ва уни амалга ошираётганлар ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишлари керак", деб айтди Керри.

Ўз навбатида, Жан-Марк Эро БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияда ярашув ўрнатиш бўйича овоз бериш Москванинг урушга чек қўйишга тайёрлигини текшириш учун имкон беришини айтди.

"Эртага ҳақиқат они келади, Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари учун ҳақиқат они. Сиз Ҳалабда ўт очишни тўхтатишни истайсизми ёки йўқми? Бу савол айниқса бизнинг россиялик ҳамкоримизга тааллуқлидир", деб айтди Эро.

Франция БМТ Хавфсизлик кенгаши учун Сурияда ярашув тартибини киритиш ва исёнчилар назоратида бўлган Ҳалабнинг шарқида Россия-Сурия авиаҳужумларини тўхтатиш талаби билдирилган резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Эронинг айтишича, ушбу лойиҳа Ҳалаб устидан ҳарбий авиациянинг парвоз қилишини тақиқлашни назарда тутади. "Биз Ҳалаб ер билан битта бўлишига йўл қўймаймиз", деб айтди Эро.

Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида тақиқлов қўйиш ҳуқуқига эга ва Эро резолюциянинг қабул қилиниши анчагина саъй-ҳаракатларни талаб қилишини тан олди. Ҳозирда Москва таклиф қилинган режага рози бўлиши-бўлмаслиги мутлақ ноаниқ. 

Аввалроқ Россия БМТнинг Ҳалабда зўравонликнинг тўхтатилишига қаратилган режасини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар