Агар хонадонингиз ёки идорангизда кондиционер ўрнатилмаган ёхуд эскисини алмаштириш вақти келган бўлса, LG томонидан ишлаб чиқилган Inverter MegaHit ёки Art Cool Gallery хўжалик совутгичларини харид қилишни ўйлаб кўриш вақти келибди. Чунки, улар нафақат ҳавони совута олади, балки салқин куз кунларида хона ҳароратини илиқлаштиради. Шу билан бирга, уларни айни мавсумда харид қилиш баҳор ёки ёз ойларида сотиб олишдан арзонроқ тушади.

 Шубҳасизки, Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery моделидаги совутгичлар хонангизда оддий иситгичларга қараганда анча ёқимли илиқ иқлимни ҳосил қилади. Бундан ташқари, Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery ҳаво оқимини хонада бир хил тақсимлаш баробарида электр энергиясини бошқа турдош воситаларга қараганда бир неча марта кам истеъмол қилади. LG совутгичларининг компрессори, бевосита уланиш технологияси сабабли электр қувватини 60 фоизгача тежай олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, LG компанияси Inverter V компрессорига 10 йил кафолат ҳам беради.

Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery совутгичлари хонада сиз учун қулай ва зарур ҳароратни сақлаб туриш билан бирга, хонадаги ҳавони тозалаб, ионлаштиради. Ёқимсиз ҳидларни йўқотади. Буларнинг бари, агар сиз яқинларингиз саломатлиги ҳақида қайғурсангиз, бугунги кунда шаҳримиз аҳолиси учун долзарб масалалардан бири эканини яхши тушунасиз.

Мазкур совутгичлар кўп босқичли тозалаш тизими билан жиҳозланган. Унинг фильтрлаш,  ҳидларни йўқотиш ва ўзини тозалаш хусусиятларига эга бўлгани ҳам фойдаланувчи учун анча қулайлик яратади. Совутгич мустақил равишда тўпланиб қолган конденсатдан қутилади. Янги авлод MegaHit совутгичида PLASMASTER IONIZER PLUS ҳавони ионлаштирувчи қурилма ўрнатилган. У хона ҳавосини кислородга бойинтиради ва оптимал микроиқлимни яратишга ёрдам беради. Иссиқалмаштиргични автоматик тозалаш функцияси совутгич ишлаб бўлгач, унинг устки қисмини қуритиш имконини беради. Мазкур функцияси йўқ оддий совутгичларда, улар ўчирилгач, иссиқалмаштиргичда намлик сақланиб қолади ва бу бактериялар ҳамда ёқимсиз ҳидларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. 3М фильтри ўз навбатида, хонадаги микроблар, аллергенлар ва бошқа зарарли моддаларни йўқотади. Ҳаво нафақат ҳузурбахш, балки максимал даражада тозалангани боис, ёш болали ва аллергик кишилар бор оилалар учун айни муддаодир.

Аксарият харидорлар совутгични танлашда унинг шовқин чиқариш даражасига ҳам эътибор қаратишади. Бу борада ҳам сиз LG компанияси маҳсулотини танлаб адашмайсиз. LG совутгичлари ҳаловатингизни бузмаслигига кафолат берамиз. Совутгичлар компрессори айланишнинг даврий тезлик ўзгарувчанлиги билан шовқинни 19 Дбгача пасайтиради. LG совутгичларининг деярли овозсиз ишлаши, уларни меҳмонхона ва ҳатто ётоқхонага ҳам ўрнатишга имкон беради.

Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery совутгичларининг асосий техник хусусиятлари ўхшаш бўлса-да, ташқи кўриниши ва дизайни борасида бундай деб бўлмайди. Агар классик шаклдаги  LG Inverter MegaHit кўпчиликнинг дидига мос келиб, ҳар қандай хонага ўрнатиш мумкин бўлса, янги ва дизайнида инқилоб ясаган ArtCool Gallery Inverter сиз учун ҳақиқий кашфиёт бўлади. Бу моделнинг ўзига хос оригинал ечими шундан иборатки, унинг олд панелидаги тасвирларни ўзгартириш имкониятидир. Уни сиз хоҳишингизга кўра ўзгартира оласиз. Бунда, портретингиз, оилавий фотосурат ёки шунчаки севимли картинани жойлаштирсангиз бўлади. ArtCool Gallery Inverter – билан сиз фақат совутгич харид қилмайсиз. У ҳақиқий санъат асаридир.

Реклама ҳуқуқи асосида