Нейротармоқлар асосида фильтрлар ўрнатувчи Prisma иловаси янги функцияга эга бўлди. У видеотасвирларни қайта ишлаш имконини беради. Янгиликдан iOS дастурий таъминотида ишлайдиган қурилмаларда фойдаланиш мумкин.

Ҳозирча, унда видеоларга мўлжалланган 9та фильтр бор бўлса, фотосуратлар учун 39та турли тартиблар мавжуд. 

Таъкидлаш керакки, функция видео узунлигига 15 сониялик чеклов ўрнатилган. Бундан ташқари, видеони қайта ишлаш жараёни қурилманинг ўзида офлайн тартибда амалга ошади. Аммо, роликни ижтимоий тармоққа жойлаштириш учун интернетга уланиш талаб этилади.