Рамзон Қодировнинг депутат амакиваччаси Фёдор Емельяненкога таҳдид қилди

Жаҳон 07 Октябрь 2016 59397
Фото: crimerussia.ru

Чеченистон республикасидан Россия давлат думасида депутатлик қилувчи ва Рамзон Қодировнинг амакиваччаси бўлган Адам Делимханов аралаш яккакураш бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва Россия аралаш яккакурашлар иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг Грознийда бўлиб ўтган ММА бўйича Grand Prix Akhmat-2016 мусобақаси ҳақидаги танқидий сўзларини Қодировлар оиласига билдирилган ҳақорат деб қабул қилди. Бу мусобақада Рамзон Қодировнинг уч нафар ўғли ҳам қатнашган. Шу сабабли Делимханов Емельяненкони "эркакчасига гаплашиб олишга" чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Емельяненко мусобақада болаларнинг рингда катта ёшли жангчиларга ўрнатилган қоидаларга кўра жанг қилиши ҳамда унга 12 ёшдан кичик болалар қўйилганини танқид остига олганди.

"Федя ўсиб келаётган авлодни муносиб тарбиялаш зарурлигини айтмоқда, бироқ нима учун аёлларни уриб, номусига теккан гиёҳванд укани тарбиялаганига тушунтириш бермайди? Биз ўзимиз керак деб ҳисоблаган жангларни қонун-қоидаларни бузмаган ҳолда ўтказганмиз, ўтказмоқдамиз ва ҳамиша ўтказамиз. Федяга эса аввал Россия қонунларини яхшилаб ўрганиб олишни, спорт ахлоқи, бурч ва қадр-қиммат тушунчалари билан танишиб чиқишни маслаҳат бераман", деб айтган Делимханов.

Делимханов Емельяненкони қўрқоқликда айблаб, Рамзон Қодиров ўғиллари ҳақидаги сўзлари учун жавоб беришга чақирди: "Федя, бизнинг телефон суҳбатимизни яхшилаб эслаб қол. Сен гўшакни ташлаб, эркакларча гаплашишга ботина олмадинг – бу сенинг қўрқоқлигингни кўрсатади. Сўзимнинг охирида айтмоқчиман, ким бўлмасин, менинг жиянларим борасида айтган ҳар бир сўзига жавоб беришига тўғри келади", деб қўшимча қилган Делимханов.

Федор Емельяненко Рамзон Қодировнинг 40 ёшлигига бағишланган ММА бўйича Аҳмад Қодиров номидаги ўсмирлар мусобақасидаги баъзи ҳолатларни кескин танқид остига олганди.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар