“Реал Мадрид” клубининг 2015/16 йиллардаги даромади аввалги йилга нисбатан 7,4 фоизга ошиб, 620 млн еврони ташкил қилди. Даромаднинг асосий қисми футболчиларни бошқа клубга трансфер қилиш орқали топилган. Бу ҳақда қироллик клубининг матбуот-хизмати хабар берган.

Футболчилар хариди ва солиқ харажатларини ҳисобга олмаганда, мадридликларнинг даромади 163,2 млн еврогача кўтарилди. Бу клуб тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Қироллик клубининг соф қарзи 108,9 млн еврога камайиб, -13,1 млн еврони ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2015/16 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси ҳамда УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган эди.