ФИФА ижроий қўмитасининг собиқ аъзоси, Коста-Рика футбол федерациясининг собиқ раҳбари Эдуардо Ли ташкилотдаги коррупция иши бўйича ўзига қўйилган айбларни тан олмоқчи. Бу ҳақда суд ҳужжатларига асосланиб, Reuters хабар тарқатган.

Ли ФИФА ҳомийлигидаги йирик турнирларнинг тижорий ҳуқуқларини сотишда йирик миқдорда поралар олганликда гумон қилинмоқда. 2015 йилнинг сентябрида Швейцария ҳукумати Лини АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берганди, 18 декабрь куни у Америка судига топширилди.

Лининг вакиллари ўз мижозларини гаров эвазига озод этишни сўрашмади. Суднинг навбатдаги эшиттируви кейинги йилнинг 16 мартига белгиланган.

ФИФА тарихидаги энг йирик можарога айланган воқеалар 2015 йилнинг 27 майида, Цюрихда ФИФАнинг 7 нафар юқори лавозимли амалдори қўлга олинганидан кейин бошланганди: ФИФАнинг ривожланиш бўйича собиқ директори, Никарагуа футбол федерациясининг собиқ президенти Хулио Роча, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ) футбол конфедерацияси президенти Костас Таккас, ФИФА вице-президенти, ташкилот ижроия қўмитаси аъзсои Жеффри Уэбб, ФИФА вице-президенти Эухенио Фигередо, Бразилия футбол конфедерацияси собиқ президенти Хосе Мария Марин, Венесуэла футбол федерацияси президенти Рафаэль Эскевель ҳамда Эдуардо Ли.