Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди

Ўзбекистон 07 Октябрь 2016 4115

2016 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, сайловда қатнашаётган сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

Марказий сайлов комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарган мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. 

Мажлисда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бевосита мулоқот, конференция, тренинг шаклида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш орқали амалга оширилади. 

Дастурда назарда тутилган тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек, хориждаги ҳамюртларимизни қамраб олади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал маданият маркази ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини янада ошириш мақсадида “Менинг овозим — Ватаним келажаги”, “Мен шахсан ўзим овоз бераман”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эга”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?”, “Ягона оилада” номли турли акцияларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Мажлисда, шунингдек, 7-Самарқанд, 9-Сурхондарё, 11-Фарғона округ сайлов комиссиялари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги ахборотлари эшитилди. 

Кўрилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар