Шавкат Мирзиёев Самарқандда Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон 07 Октябрь 2016 53466
Фото: «Anons.uz»

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шундан сўнг олий мартабали меҳмон Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовага чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди.

Беларусь Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги асосий иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008–2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ва унинг ижросига қаратилган дастур изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ташриф буюргани учун Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкога миннатдорлик билдирди. Икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатлари бундан кейин ҳам изчил давом этишини, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бутун фаолиятини ўз халқи, Ватани равнақига бағишлагани, бугун Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланган, тинч ва барқарор давлатга айланганини қайд этди. Ислом Каримов вафотидан кейинги синовли кунларда Ўзбекистон халқи донолигини, юксак маданиятини ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этганини, шундай буюк заминга ташриф буюрганидан мамнунлигини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар