Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Франция Республикаси ТИВ давлат котиби Андре Валлини билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари, жумладан бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди.