6 октябрь куни Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При турнири бошланди. «Ўзбекистон» спорт мажмуасидаги ушбу турнирнинг  биринчи кунида ўзбекистонлик спортчиларга 7та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

7 вазн тоифасида бўлиб ўтаётган курашларнинг 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги мусобақасида Муҳриддин Тиловов олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медаль 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида гиламга чиққан Диёра Келдиёровага насиб қилди.

Яна 5 нафар ўзбекистонлик дзюдочи бронза билан кифояланди: Нодира Гулова (-48 кг), Муқаддас Кубаева (-48 кг), Гулойим Жумабоева (-52 кг), Санобар Султонова (-57 кг) ва Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг).

Умумжамоа ҳисобида россиялик спортчилар 1-ўринни эгаллаб турибди. Делегация ҳисобида 2та олтин ва 1та кумуш медали бор.