Венесуэла президенти Николас Мадуро Америка Қўшма Штатларининг мамлакатдаги элчихонасини, яқин кунларда Венесуэлада бўлиши кутилаётган «зўравонликлар»ни қўллаб-қувватлашда айблади

«АҚШнинг Венесуэладаги элчихонаси мамлакатимиздаги тинчликка қарши қаратилган  зўравонликлар, терроризм жиноятларини тайёрлаш ортида турганидан хабарим бор. Улар ватанимизни шантаж қилиш учун ўз ғаламисликларини яқин кунларда амалга оширмоқчи, бироқ мен бунга йўл қўймайман. Октябрь тинчлик ойи бўлади», —дея Мадуро сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги. 

Шу билан бирга, Мадуро жиддий баёнотига қарамай, эҳтимолий таҳдидларга ойдинлик киритувчи биронта қўшимча маълумот келтирмаган, бироқ зарурий далилларга эгалигини таъкидлаган.