Хитойда кузатув камерасида 20 уринишда ҳам автотураргоҳдан чиқиб кета олмаган уқувсиз ҳайдовчининг ҳолати муҳрланган. Бу ҳақда Mirror хабар берди.

Воқеа тасвирланган видеода кўриш мумкинки, ҳайдовчи машинани олиб кетишга бесамар уринади. Бу уринишлар давомида машина ёнидаги Volkswagen Golf автомобили шикастланади.

Фақат йигирма биринчи уринишдагина ҳайдовчи ўз мақсадига етишган.

Бу ролик 2014 йилда олинган бўлиб,  ITV4 телеканалидаги «Car Crash Global: Caught on Camera» кўрсатуви учун фойдаланилган.