Зидан: «Криштиану захирага олинишига жаҳл қилганидан хурсандман»

Спорт 07 Октябрь 2016 6560
Фото: Reuters

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан «Реал» – «Лас-Пальмас» учрашуви вақтида Криштиану Роналду ўзининг алмаштирилишига норозилик билан муносабат билдиргани учун хурсандлигини билдирди.   

«Роналду захирага олинганида хафа бўлгани яхши бўлди. Бу ҳолат Криштиану жамоа тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Мен унга барчасини тушунтирдим. Шу ерда нуқта қўямиз.

Ҳозир футболчилар битта мавсумда 60 тагача ўйин ўтказади. Менинг давримда биз шунча ўйинни икки йилда ўтказар эдик. Менимча, футболчи шунча ўйинда бир хил даражада ўйнай олмайди.

Унинг ҳаракати шуни кўрсатадики, футболчи майдонни ўз жамоадошларига ёрдам беришни истагани учун тарк этгиси келмаган. Бу эса яхши», — дея Зиданнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Кўпроқ янгиликлар