Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди

Жаҳон 08 Октябрь 2016 8692

200 ва 2000 рубллик янги қоғоз пулларда Севастополь ва Узоқ Шарқни билдирувчи тасвирлар акс эттириладиган бўлди. Бу "Россия-1" телеканалида ўтказилган якуний смс-овоз бериш ёрдамида аниқлаб олинди. Аввал ўтказилган онлайн-овоз беришда Севастополь ва Қозон етакчилик қилаётганди.

Онлайн-овоз бериш якунлангандан кейин россияликларда "Россия-1" телеканали орқали жонли тарзда ўтказилган смс-овоз бериш билан овоз бериш натижаларига таъсир қилиш учун охирги имконият қолаётган эди. Овоз бериш 7 октябрда Москва вақти билан соат 19:00да бошланиб, 20:00 да якунланди.

Шу бир соат ичида Владивосток 3-ўриндан 1-ўринга кўтарилиб, етакчилар орасидан Қозонни чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

Қоғоз пулларда Севастополь чўкиб кетган кемаларга бағишланган ёдгорлик ва Херсонес Таврический, Узоқ Шарқ эса "Восточний" космодроми ва Русский оролига ўтказилган кўприк орқали тақдим қилинади.

Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллина бу жойлардан қайси бири қайси купюрада пайдо бўлиши ҳозирча ноаниқлигини айтди, бироқ Владивосток россияликларда "Мумий Тролль" гуруҳининг "Владивосток 2000" ашуласи сабабли 2000 рақами билан эсга олинишини айтди.

Марказий банк янги қоғоз пулларни 2017 йилда чиқара бошлайди. Қоғоз пулларнинг якуний дизайнини 2017 йил апрелигача ишлаб чиқишга ваъда берилмоқда.

Севастополь. Чўкиб кетган кемаларга бағишланган ёдгорлик.

Севастополь. Херсонес Таврический

Владивосток. "Восточний" космодроми

Владивосток. Русский оролига кўприк

Суратлар:journal.ru

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар