АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия Сурияда "ҳарбий жиноятлар содир этаётгани" ҳақида расман гапирмаганини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Керри бу халқаро қонунчилик қоидабузарликлари тегишли равишда тергов қилиниши кераклиги, чунки улар ҳарбий жиноятлар сифатида талқин қилиниши мумкинлиги ҳақида ўзининг самимий фикрини билдирган", деб айтди Кирби ва бундай тергов "БМТ ва халқаро ҳамжамият доирасида" ўтказилиши кераклигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Керри Россия ва Суриянинг ҳаракатларига нисбатан уларнинг суриялик тинч аҳолига ҳужумлари сабабли ҳарбий жиноятлар доирасида тергов бошлаш зарурлигини айтган. Кейинроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Керрининг бундай баёнотларининг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.