Россия мудофаа вазирлиги Калининград вилоятига «Искандер-М» ракета мажмуаларини жойлаштиришга буйруқ берди, деб хабар қилмоқда Reuters АҚШ разведкасидаги манбасига асосланган ҳолда. 

Манбанинг сўзларига кўра, Россиянинг бундай ҳаракатлари сабаб «оддий бўлиши» мумкин. «Бу шунингдек, НАТО ҳаракатларидан норозилиги боис кучини намойиш этиш истаги билан ҳам изоҳланиши эҳтимол», — деб қўшимча қилган Америка разведкаси вакили.