Анқарада икки худкуш-террорчи полиция амалиёти вақтида ўзини ўзи портлатиб юборди

Жамият 08 Октябрь 2016 5267
Фото: EPA

Анқарада икки нафар худкуш-террорчи полиция операцияси ўтказилаётган вақтда ўзини ўзи портлатиб юборди. Уларнинг жойи текширилганда бомба ясаш учун ишлатиладиган 200 кг.га яқин модда топилган. Бу ҳақда Анқара губернатори Эржан Топаджа NTV телеканали эфирида маълум қилган.

"Улардан бирининг (террорчининг) шахси аниқланди. Иккинчиси тахминларга кўра, аёл киши бўлган. Учинчилари ҳам бўлган деган шубҳа бор. Уни қидириш ишлари давом этмоқда", - деди губернатор.

Унинг қўшимча қилишича, террорчилар Туркиянинг жануби-шарқидаги шаҳар Диёрбакирдан Анқарага келишган ва қидирувда бўлишган.

Губернаторнинг сўзларига кўра, Анқарада тахминан уюштирилажак терактда фойдаланилиши кўзда тутилган минали автомашина Туркияда тақиққа эга Курдистон ишчи партиясига тегишли бўлган.

NTV хабарига кўра, терактга тайёргарлик бўлаётгани ҳақида маълумот олган полиция маҳаллий вақт билан 06:00да (Тошкент вақти билан 08:00) Анқарадан 30 км. масофада бўлган Хайман туманидаги уйлардан бирини қуршаб олади.

Полиция жангариларга таслим бўлиш ҳақида буйруқ берганда, улар ўзларини портлатиб юборишади.

Полиция ходимлари орасида жабрланганлар йўқ, деб хабар бермоқда NTV.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар