Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Асо вулқони отилди, деб маълум қилди 8 октябрда Япония бош метеорологик бошқармаси. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

36 йил ичида биринчи марта Асо вулқонига тааллуқли бўлган Накадакэ тоғида вулқон отилиши юз берди. Асо шаҳрига вулқон кули ёғилди. Натижада йўллар, очиқ автотураргоҳлардаги автомобиллар усти юпқа кул қатлами билан қопланди.

Даврий равишда турли кратерларида вулқон отиладиган Асо вулқонига беш даражали хавфсизлик тизими бўйича 3-хавфлилик даражаси берилди.