Цюрихда биринчи бионик Олимпиада бўлиб ўтади

Спорт 08 Октябрь 2016 3292
Фото: AP

Бугун, 8 октябрда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида биринчи бионик Олимпиада бошланади. 

Бионик Олимпиада – кибатлон тарихда биринчи марта ўтказилмоқда. Бу мусобақа юқори технологик ёрдамчи қурилмалардан фойдаланувчи ногирон одамлар учун мўлжалланган халқаро мусобақадир. 25 та давлатдан 74 спортчи ногиронларга тўлақонли турмуш тарзи кечиришда ёрдам берувчи бионик протезлар ва кибернетик қурилмаларни бошқариш малакаларини кўрсатиш учун Цюрихга келдилар. Ҳаммаси бўлиб  экзоскелетлар, нейроконтроллёрлар, қўл ва оёқ протезлари, ногиронлар электр аравачалари ва ёрдамчи мушак стимуляцияси қурилмаларини қўллаган ҳолда 6 та беллашув ўтказилади. Ҳар бир йўналишда иккита мукофот бўлади: бири ғолиб спортчи учун, бири эса у ишлатган қурилмани ишлаб чиқарган компания учун. 

Бионик Олимпиада Swiss Arena стадионида бўлиб ўтади. Бу мусобақаларни ўтказиш ташаббусини Швейцария олий техника мактаби ва Робототехника тадқиқотлари соҳасидаги миллий маркази профессори Роберт Ринер билдирди. Мусобақалар ташкилий қўмитасидан шифокорлар, робототехника ишлаб чиқарувчилари ва алоқалар бўйича мутахассислар жой олган. Шунингдек, ногиронлик, робототехника, ногиронлар учун спорт беллашувлари ва мусобақалари бўйича мутахассислар ҳам бор.
 
Олимпиадада Швейцарияга мухлислик қилиш учун камида 5 минг киши келиши кутилмоқда. Чипталарни сотиб олишга улгурмаганларга стадион ёнида жонли трансляция ташкил этилади.

Ринернинг маълум қилишича, келгусида кибатлонни бундай йирик мусобақалар каби ҳар 4 йилда бир марта бир ҳафта давомида ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга ҳар йили кибатлоннинг маълум бир йўналиши бўйича кичик мусобақалар ёки муайн давлатлар ўртасида учрашувлар ўтказиб борилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар