Дональд Трамп аёллардан узр сўради

Жаҳон 08 Октябрь 2016 7162
Фото: AFP 2016/ Molly Riley

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод, миллиардер Дональд Трамп, аёлларнинг шаънига ёмон сўзларни гапиргани учун узр сўраган видеомурожаатини эълон қилди. 

"Мен ҳеч қачон, энг намунали инсонман демаганман. Ва ўзимни шундай сохта тутишга уринмаганман ҳам. Мен ҳозирда афсус қилаётганим ишларни қилганман ва гапирганман. Ва бугун ҳавола этилган ўн йил аввалги видео ҳам шундай ёмон ишларимдан биридир. Мени билганлар, бу сўзлар ҳозирги Трампни акс эттирмаслигини яхши тушунишади. Мен шуларни гапирганман, улар хато бўлган, бунинг учун узр сўрайман", — деган Трамп.

"Мен аҳмоқона сўзларни гапириб қўйганман, аммо гап ва амал ўртасида катта фарқ бор. Билл Клинтон аёлларни ҳақорат қилган, Ҳиллари қўрқитган, ҳужум қилган, шарманда қилган ва ўз қурбонларига таҳдид қилган. Биз буларни яқин кунларда муҳокама қиламиз", — дея қўшимча қилган сиёсатчи. Унинг айтишича, мазкур видеонинг эълон қилиниши сайловчиларнинг эътиборини муҳим масалалардан чалғитишдир. 

Аввалроқ, Washington Post газетаси 7 октябрь куни 2004 йилги видеони эълон қилган эди. Унда Дональд Трамп аёлларга тегажоғлиқ қилиши билан мақтанади. Трамп видеода телебошловчи Билли Буш "Ҳаётимиз кунлари"нинг суратга олинишидан аввалроқ шу ҳақда суҳбатлашади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар