Ҳиндистонда ўсмир қиз оилавий бизнесга "омад келтирувчи" 68 кунлик рўзадан сўнг вафот этди

Жамият 08 Октябрь 2016 14431

Ҳиндистонлик ўсмир қиз ҳар йили июль ўртасидан ноябрнинг биринчи чорагига қадар давом этувчи рўза давомида очликдан вафот этди, деб хабар беради Times of India газетаси.

Нашрининг хабар беришича, 13 ёшли Арадхана 68 кунлик рўзадан сўнг сувсизланган ҳолда шифохонага олиб келинган. У жуда ҳам узоқ давом этган очликдан кома ҳолатига тушган. Шифокорларнинг айтишича, унинг буйраги ва ичакларига зарар етган.

Қиз маҳаллий руҳонийнинг маслаҳатига кўра ўн ҳафта оч юрган. Қиз оиласининг заргарлик бизнеси инқирозга юз тутгач, руҳоний Арадхананинг ота-онасига омадни қайтариш учун қизини рўза тутишга кўндириш кераклигини айтган. 

Воқеа болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг ғазабини келтирди. Улар қизнинг ота-онасига нисбатан тегишли чора-тадбирларни зудлик билан амалга оширишни мақсад қилган. 
 

Кўпроқ янгиликлар