Якунланиб бораётган 8 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Фотожамланма: “Ислом ота” масжиди очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди

Тошкент шаҳри 2016 йил 7 октябрь, муборак жума куни. Аллоҳнинг инояти билан қуриб битказилган ва мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан қайта қад ростлаган янги масжиднинг очилиш маросими арафаси. Ҳаммаёқ бу улуғ шодиёнага ҳозирланган, йўлларга, ҳовлига сувлар сепилган. Масжид ташриф буюрувчи намозхонларни кутиб олишга шай...

>>>   Батафсил.

Ўзбекистонда 2018 йилга келиб 547 млн киловатт соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлади


Фото: Forexa.com

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.

>>>  Батафсил.

Польша қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилди


Фото: TACC

Польша Россиянинг ҳарбий соҳадаги ҳаракатларидан хавотирга тушиб, ўз қуролли кучларини тайёр ҳолатда ушлаб турибди.

>>>  Батафсил.

Саакашвили Грузияга қайтиш қарорини ўзгартирди


Фото: AFP


Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Грузиядаги парламент сайловларидан сўнг, ватанига қайтиш қарорини ўзгартирди.

>>> Батафсил.

Россия президенти Владимир Путин ҳаётидан ҳаммага ҳам маълум бўлмаган фактлар

фото:trinixy.ru

7 октябрда Россия президенти Владимир Путин ўзининг 64 ёшини қаршилади. Жаҳондаги турли воқеалар сабабли Путиннинг шахси турлича қабул қилинади, баъзилар унинг сиёсатини қўллаб-қувватлайдилар, баъзилар маъқулламайдилар.

>>>  Батафсил.

АҚШ разведкаси Калининградга «Искандер»лар ташланганини аниқлади


Фото: RIA

Россия мудофаа вазирлиги Калининград вилоятига «Искандер-М» ракета мажмуаларини жойлаштиришга буйруқ берди.

>>>   Батафсил.

WikiLeaks Клинтон сайлов кампаниясига оид навбатдаги махфий маълумотларни эълон қилди


Фото: Sputnik


Махфий маълумотларни ошкор этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг электрон мактубларининг бир қисмини эълон қилди.

>>>   Батафсил.

Обама АҚШ президентлиги учун сайловларда муддатидан олдин овоз берди


Фото: AP

Барак Обама АҚШ Президентлиги учун 8 ноябрга белгиланган сайловларда муддатидан аввал овоз берди, деб хабар қилмоқда Оқ уй маъмурияти.

>>>   Батафсил.

Японияда Асо вулқони отилди


Фото: Japan's meteorological agency

Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Асо вулқони отилди, деб маълум қилди 8 октябрда Япония бош метеорологик бошқармаси.

>>>  Батафсил.

Samsung эгилган қутига патент олди


Фото: theaustralian.com

Samsung компанияси эгик шаклдаги қутига лицензия олди. Тахминларга кўра, у телевизорларни ташиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

>>>   Батафсил.

Месси "Барселона" билан янги шартномасида бошқа клубга кетиш бандини киритилишини истамоқда

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.

>>>  Батафсил.