КХДР биринчи бўлиб ядро қуролини ишлатмайди

Жаҳон 08 Октябрь 2016 10460

Пхеньян ҳеч қачон биринчи бўлиб ядро қуролини қўлламайди. Бу ҳақда КХДР вакили БМТ Бош Ассамблеяси биринчи қўмитаси сессиясида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги. 

«Бизнинг мамлакатимиз ядро қуролларига Қўшма Штатлар таҳдидидан ҳимояланиш мақсадида эга бўлган ва ҳеч қачон, КХДР суверенитети бузилмаса, биринчи бўлиб уни қўлламайди», — деган Шимолий Корея вакили. 

Бундан ташқари, у БМТ ХКни «Пхеньяннинг ядро синовлари ва ракета парвозлари туфайли асоссиз айблаши учун» танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бу «БМТ Низомига зиддир».

 

Кўпроқ янгиликлар