Коста-Рика футбол федерацияси собиқ раҳбари Эдуардо Ли 1 млн доллар миқдорида пора олганини тан олди. Бу ҳақда New York Daily News нашри мухбири Жон Марзулли твиттердаги саҳифасида маълум қилди. 

2015 йил майида Ли Цюрихда ФИФАдаги коррупцион можаро иши бўйича гумонланувчилардан бири сифатида ушланганди. Сентябрда Швейцария ҳукумати уни АҚШга экстрадиция қилишга рози бўлган. Ли 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичига маркетинг ҳуқуқларини АҚШ компанияларидан бирига сотишда гумон қилинмоқда. 

манба:tribuna.uz