ОАВ: Microsoft 3D графикани қўллаб-қувватловчи Paint дастурини тақдим этади

Технология 08 Октябрь 2016 3274
Фото: menosfios.com

Microsoft компанияси Paint график редакторининг янги авлодини намойиш этиши мумкин. Твиттер фойдаланувчиси WalkingCat унинг тақдимотига бағишланган видеороликни қўлга киритган, дея хабар қилмоқда The Verge.

Microsoft дастурни тўлиқ редизайн қилганидан ташқари, 3D графикаларини чизиш имкониятини ҳам тақдим этади. Бу шуни англатадики, чизилган ёки ўрнатилган обьектларни нафақат вертикал ва горизонтал ҳолатда, балки чуқурлиги бўйича ҳам жойлаш мумкин бўлади. 

Редакторнинг янгиланган версияси Paint Preview номини олиши айтилмоқда. Янги Paint шунингдек, планшет компьюьтерларда ишлашга мослаштирилган. Microsoft компанияси бу борада ўзининг Surface Pro планшетини таклиф эта олади. Ҳозирча, компания расман мазкур иловасини тақдим этганича йўқ. 

Шу йилнинг май ойида Microsoft компанияси Paint дастурини тўлиқ янгилаши ҳақида илк бор маълум бўлган эди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7497 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8360 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50941 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1654 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2559 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 3832 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар