Qatar Airways авиакомпанияси Boeing’дан 40 та самолёт сотиб олади

Иқтисодиёт 08 Октябрь 2016 4444
Фото: boing.com

Qatar Airways авиакомпанияси 7 октябрь куни  Boeing корпорациясидан умумий қиймати 11,7 млрд доллар бўлган 40 та йўловчи самолётини сотиб олиш қарори ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, яна 60 та самолёт харид қилишни ҳам режалаштирган. Бу ҳақда 7 октябрда Вашингтонда ўтган матбуот анжуманида авиакомпания раҳбари Акбар аль-Бакер маълум қилган.

"Бизда аксари узоқ масофага мўлжалланган парвозларимизни амалга ошириш учун Boeing корпорациясининг кенг фюзеляжли самолётлари бор ва улар ички флотимизнинг ярмини ташкил этади", - деди аль-Бакер. Унинг маълум қилишича, Qatar Airways ихтиёрида 190 та самолёт мавжуд.

Шартнома шартларига мувофиқ, ҳаво кемаси ишлаб чиқарувчи 290 йўловчи сиғдира оладиган 30 та Boeing 787 Dreamliner ва 396 йўловчи кетадиган 10 та Boeing 777-300ER самолётларини етказиб бериши керак бўлади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кенг фюзеляжли самолётлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Qatar Airways раҳбарияти ҳар бири 200 йўловчига мўлжалланган 737-8MAX самолёт моделини сотиб олиш истаги билдирилган мактуб имзолади. Ушбу 60 та ҳаво кемасининг умумий нархи 6,9 млрд доллар, дея баҳоланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар