Россиялик машҳур киноактёр Леонид Куравлёв бугун ўзининг саксон ёшини нишонламоқда. У 1936 йил 8 октябрда Москвада ишчи оиласида дунёга келган. 1955 йилда Бутунроссия Кинематография институти талабалигига қабул қилинган. Талабалик чоғидаёқ кинофильмларда суратга тушишни бошлаган Леонид кейинчалик машҳур совет комедиянавислари Василий Шукшин, Леонид Гайдай фильмларидаги роллари билан эътибор қозонган. 

Куравлёвнинг Пашка Колокольников, Хома Брут, Володька Завитушкин, Жорж Милославский, Афоня Борщов каби қаҳрамонлари кўпчилик киномухлисларнинг ёдида муҳрланиб қолган. Айтиш мумкинки, у бугунги кун Россия киносида ҳам талаб кучли бўлган актёрлардан биридир. Унга кино ва телевизион сериалларда турли ролларни ишониб топширишади. 

.


Суратлар:РИА Новости