Россия мудофаа вазирлиги Калининградга ракета мажмуалари ташланганини тасдиқлади

Жаҳон 08 Октябрь 2016 16900
Фото kbm.ru

Россия мудофаа вазирлиги Калининград яқинига "Искандер-М" ракета мажмуалари ташланганини тасдиқлади. Вазирликнинг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг айтишича, "ракета қўшинларининг бўлинмалари жанговар тайёргарчилик доирасида Калининград вилоятига ташланган ва келгусида ҳам ташланади".

Конашенковнинг қўшимча қилишича, россиялик ҳарбийлар ракета мажмуаларини "Амбал" юк кемасида ташишганда атайлаб уни яширишмаган. Бу АҚШ разведкачи сунъий йўлдошининг параметрларини аниқлаш учун қилинган, деб айтди Конашенков.

"Ракета мажмуаларини ташиш сир тутилмади. "Искандер" юк кемасига ортилишидан олдин бу ҳудуддан учиб ўтаётган америка разведкачи суний йўлдоши учун унинг ишлаш параметрларини аниқлаш мақсадида атайлаб қўйиб қўйилди. Узоқ кутишга тўғри келмади – америкалик ҳамкорлар гўёки бизни фош қилишгандек, буни ўзлари бизга тасдиқлашди", деб айтди Конашенков.

7 октябрда Reuters ахборот агентлиги АҚШ разведкасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Россия Калининград вилоятига "Искандер-М" ракета мажмуаларини ташлаётганини маълум қилган. 

Ушбу мажмуа 500 км гача узоқликдаги нишонни мўлжалга олишга қодир.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар