Россия нима учун Сурияда С-300 мажмуаларини жойлаштирди?

Жаҳон 08 Октябрь 2016 21830
Фото: RIA

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Сурияда ҳаво ҳужумига қарши С-300 мажмуалари АҚШнинг қанотли ракеталар ёрдамида Сурия аэродромларини бомбардимон қилиш ҳақида сизиб чиқиб кетган режалари сабабли жойлаштирилганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"С-400 у ерда анчадан бери бор, бунга ҳамма нормал муносабатда эди ва ҳеч ким бу шоу деб айтмаганди. Бу тизимлар у ерда анчадан бери бор ва менинг фикримча, буни ҳамма билган. С-300 у ерда АҚШ юқори доираларига яқин мутахассислардан бирин-кетин АҚШ Сурия аэродромларини қанотли ракеталар билан бомбардимон қилиши ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқиб кетгандан кейин пайдо бўлди", деб айтди Захарова.

Захарованинг айтишича, "у ерда Россия техникаси борлиги, Россия ҳарбий-коинот кучлари операциялари ўтказилаётгани ва қанотли ракеталарнинг қаерга учишини ҳеч ким, баъзида ҳатто америкаликларнинг ўзлари ҳам билмасликлари ҳисобга олинган ҳолда С-300 мажмуалари жойлаштирилди".

Аввалроқ АҚШ Сурияда С-300 мажмуалари жойлаштирилиши билан боғлиқ ҳолда хавфсизлик чораларини кўраётгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар