Россияда дунёдаги энг арзон автомобиль – Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Bajaj Qute автомобили савдоси бошланди. Унинг нархи бор-йўғи 2 минг долларни ташкил қилади. Автомобилни ишлаб чиқарувчи Bajaj компанияси автомобилни квадроцикллар синфига киритади.

Bajaj Qute капоти остида мотоциклларга мўлжалланган бир цилиндрли бензинда ишловчи, ишчи ҳажми 217 куб сантиметр, 13 от кучига эга двигатель ўрнатилган. 
Двигатель машинани соатига 70 км/соат тезлик билан юрдира олади. 
Автомобиль Euro NCAP краш-синовидан ўта олмаган ва бор-йўғи 10 балл йиққан. Синовда манекеннинг боши ва кўкраги зарбадан кейин қизил ҳудудда бўлган, бу эса машина салонида бўлган одамнинг жиддий йўл-транспорт ҳодисасида омон қолишига деярли имкон йўқ деганини англатади.

Россияда машинанинг базавий версияси 330 минг рублдан, қўшимча опцияларга эга версияси 360 минг рублдан таклиф қилинмоқда.