Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Гарет Саутгейт солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда. 

Саутгейт умумий ҳисобда 434 миллион фунт стерлинг тўламаган 400 нафар гумонланувчилар рўйхатида борлиги аниқланган. Гумонланувчиларнинг барчаси "Аватар" ва Пи ҳаёти" фильмларини молиялаштирган Ingenious фирмасига пул тиккан. 

Манба берган маълумотларга кўра, Англия терма жамоаси сардори Уэйн Руни ҳам солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Руни ҳам пул тикиш йўли билан солиқ тўламасликга уринган. Уэйн бу ишни охирги 5 йил ичида 4 маротаба амалга оширган. 

Агар Уэйн Рунига қўйилган айбловлар исботланса, Буюк Британия солиқ хизмати футболчидан 3,5 миллион фунт миқдорида жарима ундириши мумкин.

 

манба:tribuna.uz