Тошкентда қоидабузар интернет клублари жазоланди

Жамият 08 Октябрь 2016 13162
Фото: Russtartup.ru

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралда  “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субьектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сон қарори чиққан эди.

Ушбу қарорга кўра, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган. Афсуски, ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайти. 

Хусусан, туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63 та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда: 

Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган «ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS»МЧЖга қарашли “Сhicago” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган “ART INTER TRAYD” МЧЖга қарашли“PRAYM TIME PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да;  
Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган « PLAYSTATION -3» компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган “GAME CLUB” компьютер ўйингоҳи3 октябрь куни соат 23:30 да;
Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган«PLAYSTATION» компьютер ўйингоҳи    6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган “VOLCANO GAME” МЧЖгақарашли “ADRENALIN NET” компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30 да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган “RESPECT” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30 да фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Тунги соат 21:00 дан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди. Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар