Ўзбекистонда 2018 йилга келиб 547 млн киловатт соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлади

Ўзбекистон 08 Октябрь 2016 13486
Фото: Forexa.com

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Б.Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимизда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маблағларни иқтисод қилиш орқали истиқболли лойиҳаларни бажариш имконини бераётганлигини таъкидлади.

 Эришилаётган бундай ютуқларда соҳага оид қонунчилик, хусусан, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти Ислом Каримов мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобидан саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40 фоизга етказиш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробар қисқартиришга эришмоғимиз кераклигини таъкидлаган эди.

  Шу боис саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ҳамкорбанк» ва «Асака» банки ҳамкорликда  «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари ва яна бир қатор ташкилотларда ўттиздан зиёд лойиҳани амалга оширди. Натижада мазкур субъектларда 152,4 миллион киловатт соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинди. 

 Мазкур лойиҳалар 2018 йилга бориб, тўлиқ қувватларда ишга тушади. Шунда ушбу лойиҳалар кўмагида 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газ тежалади.

 Семинарда энергия ресурсларини қазиб олиш, ёқилғи ва электр энергиясини ҳосил қилиш, ундан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун фойдаланишда қўлланиладиган мавжуд стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Энергия сарфини камайтириш самарадорлигини оширишда ҳуқуқий асосларни замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар