WikiLeaks Клинтон сайлов кампаниясига оид навбатдаги махфий маълумотларни эълон қилди

Жаҳон 08 Октябрь 2016 8171
Фото: Sputnik

Махфий маълумотларни ошкор этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг электрон мактубларининг бир қисмини эълон қилди. 7 октябрь куни портал 2060та электрон ёзишма намуналарини ошкор қилди

«Мактубларда ядро энергетикаси ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишдан Клинтон фондига маблағ ўтказишлар хусусида сўз боради», — деб қайд этган сайт асосчиси Жулиан Ассанж. 

Бундан ташқари, уларнинг бир қисми Туркия ва унинг Суриядаги манфаатлари, ушбу мамлакатнинг ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига қарши курашда тутган ўрнига доир масалаларни қамраб олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

«Туркия қочқинларни ҳимоя қилиш ва уларнинг республикага оқимини тўхтатиш учун Сурия шимолида парвозлардан холи ҳудудни жорий қилмоқчи. Бироқ, бу улар ва бошқалар қуруқликдаги кучларни киритган тақдирда мумкин бўлади», — дейилади АҚШ мудофаа сиёсати Кенгаши вакилининг мактубида. 

Унда шунингдек, Эрон АҚШ ва Туркия учун «ягона мавзу» бўлиши мумкинлиги айтилган бўлса, Сурия президенти Башар Асад иккала давлат учун ҳам таҳдид сифатида баҳоланган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 26488 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 13799 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55031 Жамият
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 106 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
21:29 3807 Жаҳон
Wal-Mart омбор-дирижаблни патентламоқда
Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:21 7622 Жамият
Бонд ҳақидаги янги фильмнинг ёвуз қаҳрамони бошқарадиган автомобиль номи маълум бўлди
Кўпроқ янгиликлар