9 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон 09 Октябрь 2016 9535
Фото: Kun.uz

8 октябрь туни ва 9 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

АҚШ араб коалициясини қўллаб-қувватлашни қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди

АҚШ раҳбарияти Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни Ямандаги авиазарбалардан кейин тўғрилашга тайёр, деб айтди АҚШ миллий хавфсизлиги кенгаши расмий вакили Нед Прайс.

Батафсил.

Яман пойтахтида ўтаётган дафн маросимига берилган зарба оқибатида шаҳар мэри ҳалок бўлди

Яман пойтахти Сано мэри Абдулқодир Ҳилол Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция самолётларининг дафн маросими ўтаётган бинога зарба бериши оқибатида ҳалок бўлди.

Батафсил.

Туркияда самолётдан қолиб кетган йўловчи унга чиқиш илинжида номардларча иш тутди

Hurriyet Daily News нашри хабар беришича, 8 октябрда Игдар вилоятида Тамер Б. исмли йўловчи рейсига кеч қолгач, уни қайтариш учун самолётда бомба борлигини айтишга қарор қилган.

Батафсил.

Минскда бензинда ишловчи арра ва болта билан қуролланган эркаклар савдо марказида одамларга ҳужум қилди

Беларусь пойтахти Минскда бензинда ишловчи арра ва болта билан қуролланган номаълум эркаклар "Европа" савдо марказига ташриф буюрганларга ҳужум қилди.

Батафсил.

Париж яқинида жиноятчилар полициячиларни тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди

Франциянинг Вири-Шатийон шаҳрида бир неча жиноятчилар шаҳарнинг асосий чорраҳаларидан бирида ўрнатилган телекузатув камерасини қўриқлаётган икки полициячини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди.

Батафсил.

Грознийдаги мусобақада нокаутга учраган 10 ёшли боланинг отаси: Ўғлимга жуда бўлмаса шлем беришади деб ўйлагандим

Грознийда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 40 ёши шарафига ўтказилган ММА мусобақаси доирасида ёш болалар ўртасида ўтказилган кўргазмали жанглардан бирида Қодировнинг катта ўғли томонидан нокаутга учраган жангчи боланинг отаси Замрат Шевхужев унинг ўғлига жуда бўлмаса шлем беришларига ишонганини айтмоқда.

Батафсил.

Порошенкони уятга қўйган талаба ўқишдан четлатилиши мумкин

Украина президенти Пётр Порошенкога ноқулай савол берган Киев миллий университети талабаси ўқишдан четлатилиши мумкин.

Батафсил.

Тож Маҳални оқартириш учун уч йил таъмирлаш ишлари олиб борилади

Абадий муҳаббат тимсоли бўлган Тож Маҳалнинг оқ тусини тиклаш ва юзасини тозалаш мақсадида 3 йил мобайнида ишлов бериш ишлари олиб борилади.

Батафсил.

Россиялик машҳур киноактёр Леонид Куравлёв — 80 ёшда

Россиялик машҳур киноактёр Леонид Куравлёв бугун ўзининг саксон ёшини нишонламоқда. У 1936 йил 8 октябрда Москвада ишчи оиласида дунёга келган. 1955 йилдаа Бутунроссия Кинематография институти талабалигига қабул қилинган.

Батафсил.

ЖЧ-2018. Англия Мальтани мағлуб қилди ва бошқа натижалар

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтди. Англия терма жамоаси Гарет Саутгейт қўл остидаги дастлабки учрашувини “Уэмбли”да Мальтага қарши ўтказди.

Батафсил.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар