АҚШ республикачилар партияси раҳбарияти партиядан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп атрофида юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун махсус анжуман ўтказишни мўлжалламоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

"10 октябрь эрталаб республикачилар партияси раҳбарлари видеоанжуман ўтказишни белгилаб қўйишди", деб айтилди хабарда. Хабарда AP ихтиёрида бўлган ва партия раҳбарияти томондан йўлланган мактубда анжуман мавзуси айтилмаган бўлсада, "қонун чиқарувчилар бу анжуман Трампга бағишланишига ишончлари комиллиги" айтилган.

Бундай анжуманлар жуда кам ва қолдириб бўлмас ва муҳим масалаларни ҳал қилиш зарур бўлган ҳолатларда ўтказилади.

Трамп маслаҳатчиси Руди Жулиани NBC телеканалига миллиардер ўзининг асосий рақиби Хиллари Клинтон билан кечки дебатлар ўтказишга тайёрлигини айтган.

Жулианининг айтишича, Трамп "аёллар ҳақида айтган номақбул гаплари учун қаттиқ ташвишланмоқда ва бунинг учун узр сўраган" .

Трампдан ушбу ҳолат юзасидан номзодини президентлик пойгасидан олиб ташлаш талаб қилинаётгани қарамасдан, у сайловлардан ҳеч қандай вазиятда воз кечмаслигини айтган.