Ганалик ярим ҳимоячи, ҳозирда Испаниянинг «Лас-Пальмас» жамоасида тўп сураётган Кевин-Принс Боатенг Роналдиньони тарихдаги энг яхши футболчи сифатида билишини билдирди.

«Мен «Милан»га келганимда ва у билан бирга ўйнаганимда Диньонинг энг яхши даврлари ортда қолганди. Лекин у шу вақтда ҳам тўп билан истаганини қила оларди.

Бундай лаҳзаларда уни кўрганингизда сиз ҳам уни Зидан, Пеле ёки Марадонадан яхшироқ бўлганини ҳис этардингиз.

У неча марта истаса, шунча марта дарвоза тўсинини нишонга ола биларди. У тўп билан шундай жонглёрлик амалларини кўрсатиб берардики, тасаввурга сиғдириш қийин. Бўйи 180 сантиметр бўлган бундай талантни бошқа топиб  бўлмайди», – дея Боатенгнинг сўзларини келтирган Football Espana нашри.