1870 йилнинг май ойида 29 ёшли инглиз муҳандиси Томас Чайлдс Хитой ҳукумати таклифи билан Пекинга ташриф буюрди. Син империяси пойтахтидаги Европа мустамлакаси тахминан 100 нафар кишидан иборат эди. Чайлдс турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзандини Британияда қолдириб, фотокамера билан Пекинга келади. Сўнгги 20 йил давомида у Хитойнинг Виктория даври қиёфаси акс этган 200 тача суратни муҳрлайди. Қуйида Чайлдснинг суратларидан иборат фотожамланма тақдим этилади. 

Хитой амалдори, ҳарбий ва сиёсий арбоби Цзэн Гофань Цзэн Цзифэннинг қизи турмуш ўртоғи - Чжэцзян провинциясининг бўлажак губернатори Не Цзигуй билан келинлик либосида. Чайлдс Хитой халқининг келинлик либосига қуйидагича таъриф берган: "Хитойда тўй либоси қизил рангда бўлади. Келин тилла билан ишлов берилган қизил рангдаги сатин либос кийган, унинг қизил ва тилла рангдаги бош кийими марваридлар билан безатилган".

 

Буюк Хитой деворининг Цзюйюнгуань ҳудуди. Чайлдс яшаган даврда девор ёнидаги ўрмон ёвларнинг сездирмай бостириб келмаслиги учун буткул йўқ қилинган. Ҳозирда девор ёнида яна дарахтлар қад кўтарган.

 

Анъанага кўра, келинни олиб юриладиган тўй тахтиравони.

 

Пекин атрофидаги "Ўн уч Мин қабристони"га элтувчи "Муқаддас йўл" (шэньдао). Ушбу йўл инсонлар ва ҳайвонларнинг тош ҳайкаллари билан безатилган. Бу ерда жами 36 ҳайкал бор. 

 

Икки ибодатхона. Чап томондагиси Чайлдснинг ёзишмаларида Сяншань паркидаги Люли ибодатхонаси, дея қайд этилган, лекин бу хато маълумот – аслида суратда бизгача етиб келмаган Юаньминъюань сарой-парки мажмуасининг Фахуэй ибодатхонаси биноси. Ўнг томондагиси эса XII асрда бунёд этилган Пекиндаги энг қадимий иншоотлардан бири - Тяньнин ибодатхонаси биноси. 

 

Юйдайцяо — XVIII асрда императорнинг собиқ Ёзги саройи ҳудудида қурилган кўприк. У Куньминху кўлининг ғарбий соҳилида жойлашган. Кўприк-равоқ (арка) остидан император қайиғи ўтган. 

 

Мўғул Ламаси ва унинг шогирди Пекинда. Уларнинг қўлларида сутра ва тасбеҳлар, столда эса – муқаддас ҳайкалчалар. 

 

XV асрда Мин сулоласи даврида қурилган Қадимги Пекин расадхонасининг армилляр соҳаси. Бу суратдан 30 йил ўтиб, расадхонани ихэтуанлар қўзғалонини ("Боксёрлар исёни") бостираётган Европа мамлакатлари қўшинлари қисман талон-тарож қилишган. Кейинчалик ўғирланган барча буюмлар Хитойга қайтарилган. 

 

Хитой Буюк каналининг Пекин ҳудуди. Қурилишига 2 минг йил сарфланган бу улкан гидротехник иншоот Хитойнинг шимол ва жанубини бирлаштирган. 

 

Буюк Хитой деворига кираверишда.

 

Юаньминъюандаги арк XVIII асрнинг бошларида император Канси томонидан барпо этилган. Ушбу улкан боғ-хиёбон мажмуаси барокко ҳамда анъанавий Хитой меъморчилиги услубини ўзида мужассам қилган. Сарой 1860 йилда (Чайлдс суратга олишидан 10 йил аввал) инглиз ва француз ҳарбийлари томонидан вайрон қилиниб, талон-тарож қилинган. 

 

Императорнинг Ёзги саройи ансамбли таркибидаги 150 метрли 17 равоқли кўприк (Шицикунцяо). Олд тарафда - Ихэюань хиёбони рамзларидан бири ҳисобланган машҳур Бронза буқа.

 

Цзунли ямэнь —Цин империясининг ташқи ишлар вазирлиги. 1861 йилда Хитойнинг Иккинчи Афюн уришидаги мағлубиятидан сўнг шаҳзода Гун томонидан асос солинган. 

 

Буюк ипак йўлидан келган карвон. Пекинга кўмир ва оҳак ташишда ва Мўғулистон билан савдо алоқаларини юритишда икки ўркачли Бақтрия туяларидан фойдаланилган. 

 

Будда роҳиби. Чайлдснинг сўзларига кўра, бу муқаддас хизматчи у Пекинда кўрган “энг семиз ва яхши кийинган кишилардан бири” бўлган. 

 

Пекиндаги тамаки дўкони.