Грознийда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 40 ёши шарафига ўтказилган ММА мусобақаси доирасида ёш болалар ўртасида ўтказилган кўргазмали жанглардан бирида Қодировнинг катта ўғли томонидан нокаутга учраган жангчи боланинг отаси Замрат Шевхужев унинг ўғлига жуда бўлмаса шлем беришларига ишонганини айтмоқда.

"Мен Грознийда ҳам аввалгидек формат бўлади деб ўйлагандим, ахир бу кўргазмали жанг деб эълон қилинганди. Нима учун бу гал ҳимоя экипировкаси берилмагани сабабини айта олмайман", деб айтган Шевхужев allfight.ru нашрига берган интервьюда.

Аввалроқ Россия ММА иттифоқи президенти, аралаш яккакураш бўйича собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Емельяненко мусобақани ёш болалар ўртасида ўтган жанглар кўргазмалидан кўра ҳақиқийга яқин бўлгани учун танқид қилганди.